Кириш Регистрация
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

«Барселона» ярим ҳимоячисига 4 та инглиз клуби қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби хавбеки Марк Касадо Англия Премьер-лигаси клублари ўртасида талабга эга. Бу ҳақда «Guardian» нашрига таяниб, «Mundo Deportivo» хабар бермоқда.

Ўйинчининг трансфери бўйича музокараларни «Сандерленд» бошлади. Шунингдек, АПЛнинг яна бир нечта клублари — «Ньюкасл», «Астон Вилла» ва «Брайтон» ҳам Касадонинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бундан ташқари, ярим ҳимоячининг Саудия Арабистони чемпионатида ҳам вариантлари бор, бироқ Марк Европа футболида қолишни афзал кўрмоқда.

Испания Ла Лигасининг ўтган мавсумида 22 ёшли хавбек 24 та учрашувда майдонга тушган. Касадо битта голли узатмага муаллифлик қилган ва битта сариқ карточка олган.

Киритилди: 15:19, 25.08.2026.
Ўқилди: 1108 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик