Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Бруну Фернандеш PFA талқинига кўра мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Англия профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) талқинига кўра, 2025/26 мавсум Премьер-лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Овоз бериш жараёнида португалиялик футболчи «Манчестер Сити» вакиллари Райан Шерки ва Эрлинг Холандни, шунингдек, «Арсенал» футболчилари Габриэл Магальяэс, Давид Райя ва Деклан Райсни ортда қолдирди.

Аввалроқ Фернандеш Премьер-лига ҳамда Англия футбол журналистлари ассоциацияси талқинига кўра ҳам мавсумнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган эди. Шу тариқа, у мавсум якунлари бўйича учта нуфузли шахсий совринни қўлга киритди.

Фернандеш 2025/26 мавсумда Премьер-лигада 35 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 21 та голли узатма амалга оширди. Ушбу натижа билан у мусобақада ассистлар бўйича янги рекорд ўрнатди.

Шунингдек, Фернандеш Криштиану Роналдудан кейин PFAнинг мазкур мукофотини қўлга киритган иккинчи португалиялик футболчи бўлди. Роналду бу совринни 2006/07 ва 2007/08 мавсумларида қўлга киритган.

Киритилди: 04:25, 26.08.2026.
Ўқилди: 244 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик