«Ювентус»нинг собиқ футболчиси Збигнев Бонек TMW Radio эфирида туринликларнинг янги трансфери — Камил Грабара ҳақида фикр билдирди.
Польшалик дарвозабон мавсум охирига қадар «Вольфсбург»дан ижара асосида «Ювентус» сафига қўшилди.
«Грабара жуда кучли дарвозабон. У чаққон ва Дания ҳамда Германия чемпионатларида ўйнаш тажрибасига эга. Менимча, у Викариодан кучлироқ. Бу юқори савияли дарвозабон. Спаллетти учун икки нафар кучли голкиперга эга бўлиш, албатта, қўшимча устунлик», — деди Бонек.
Польша терма жамоаси дарвозабонининг бозор қиймати Transfermarkt портали томонидан 12 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.













