Озарбайжоннинг «Сабаҳ» клуби «Хапоэль Беэр-Шева»ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасининг асосий босқичига йўл олди.
Боку клуби жорий мавсумда Европанинг энг нуфузли клуб турнирида дебют қилади.
«Сабаҳ» 2017 йилда ташкил этилган. Шу тариқа, у Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган ташкил топиш санаси бўйича энг ёш клубга айланди. Жамоага ташкил этилганидан тортиб Европанинг энг юқори клуб мусобақасига чиқишгача бор-йўғи 9 йил керак бўлди.
Чемпионлар лигаси умумий босқичига қуръа ташлаш маросими 27 август куни бўлиб ўтади. Унда «Сабаҳ» ҳам ўз рақибларини билиб олади.













