Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Росси: «Роналду — ноёб футболчи»

Баҳо:
+ | -

Собиқ италиялик футболчи Жузеппе Росси «Манчестер Юнайтед»да бирга тўп сурган Криштиану Роналду ҳақида илиқ фикр билдирди.

Росси португалиялик футболчининг ёшига қарамай, ҳали кўплаб голлар уришига ишонади.

«Роналду ажойиб менталитетга эга. Ҳеч бир футболчида у каби мақсад сари интилишни кўрмаганман. У 1000 та гол уришига ишонаман. Бизга эса ундан фақат ўрганиш қолади.

У фаолиятини якунлаганида, шубҳасиз, дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида эсда қолади. У — ноёб футболчи», — дея Россининг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.

Айни пайтда Криштиану Роналду Саудия Арабистонида тўп сурмоқда.

Киритилди: 05:20, 26.08.2026.
Ўқилди: 894 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик