Италия А Сериясига қайтган «Монца» «Наполи» футболчиси Сириль Нгонжега қизиқиш билдирмоқда.
26 ёшли футболчи аввал «Торино», кейин эса «Эспаньол»да ижара асосида тўп суриб, Неаполь клубига қайтган. Энди «Наполи» унга янги жамоа топиш устида ишламоқда.
derbyderbyderby.it маълумотига кўра, Нгонженинг кейинги манзили «Монца» бўлиши мумкин. Бироқ футболчига бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, «Парма» раҳбарияти ҳам уни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Монца» Италия А Сериясининг янги мавсумини омадсиз бошлади. Жамоа биринчи турда амалдаги мамлакат чемпиони «Интер»га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.













