Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Фернандеш «Манчестер Юнайтед»нинг Балеба трансферига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш «Брайтон»дан трансфер қилинган ярим ҳимоячи Карлос Балеба ҳақида фикр билдирди.

Сешанба куни «қизил иблислар» 22 ёшли футболчининг трансферини расман эълон қилди. Келишув қиймати қарийб 76 миллион евро деб баҳоланмоқда.

«Мухлисларимиз Балебани яхши кўриб қолишига ишонаман. У жуда энергияга бой, жисмонан кучли ва тўпни олдинга олиб чиқишни билади. Ёш ва истиқболли футболчи. Клуб уни икки йил давомида кузатган», — дея Фернандешнинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

Карлос Балеба «Манчестер Юнайтед» билан 2031 йилга қадар шартнома имзолаган. Битимда уни яна бир йилга автоматик узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Киритилди: 05:27, 26.08.2026.
Ўқилди: 1167 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик