Телебошловчи ва "Арсенал" мухлиси Пирс Морган Англия профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) талқинига кўра мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлаш бўйича овоз бериш натижаларидан норози бўлди.
Ғолиб профессионал футболчиларнинг овозлари асосида аниқланди. 25 август куни соврин "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешга насиб этиши маълум бўлди.
"Бу абсурд... Деклан Райс ютиши керак эди", — деб ёзди Морган ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Деклан Райс ҳам ушбу мукофот учун номзодлар қаторида бўлган. Шунингдек, Бруну Фернандеш, Эрлинг Холанд ва Премьер-лиганинг яна бир қатор етакчи футболчилари соврин учун курашган.
Фернандеш 2025/26 мавсумида Премьер-лигада 9 та гол урди ва 21 та голли узатма билан чемпионатнинг янги рекордини ўрнатди. "Манчестер Юнайтед" эса мавсумни учинчи ўринда якунлади.













