Англия Премьер-лигасининг биринчи тури доирасида Лондонинг «Тоттенхэм» клуби «Брентфорд» билан баҳс олиб борди. Учрашув «шпорлар»нинг 0:3 ҳисобидаги йирик мағлубияти билан якунланди.
The Athletic нашри хабарига кўра, лондонликлар ярим ҳимоячиси Джеймс Мэддисон мазкур учрашувда жароҳат олиб қолди. Хавбек елкасидан шикастланган. 29 ёшли футболчининг тўлиқ сафга қайтиши ва тикланиши учун икки ҳафтагача вақт кетиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Джеймс «Тоттенхэм» сафида 2023 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Футболчи ва «шпорлар» ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йил июнь ойининг охирида якунига етади. Инглиз футболчисининг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.













