Чоршанба куни «Манчестер Сити» Марокаш терма жамоаси марказий ярим ҳимоячиси Айюб Буадди билан беш йиллик шартнома имзолаганини маълум қилди.
Англия клубининг спорт директори Угу Виана «Манчестер Сити» матбуот хизматига берган интервьюсида 18 ёшли янги футболчи ҳақида фикр билдирди.
«Айюбнинг салоҳияти ниҳоятда юқори — у юқори даражадаги ярим ҳимоячи учун зарур бўлган барча сифатларга эга. У атиги 18 ёшда, аммо аллақачон юқори даражадаги футбол тафаккурини намойиш этмоқда. Мареска қўл остида у янада ривожланади», — деди Виана.
Ўтган мавсумда Буадди Франциянинг «Лилль» клуби шарафини ҳимоя қилди. У жамоа сафида 42 та ўйинда 1 та голли узатма амалга оширди.













