Кириш Регистрация

Бальде "Барселона"да қолиш истагини билдирди

Баҳо:
+ | -

Алекс Бальде "Барселона" раҳбариятига клубда қолиш ва таркибдаги ўрни учун курашиш истаги борлигини маълум қилди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, Бальденинг ҳозирги позицияси қатъий — у "Барселона"да қолмоқчи. Шу билан бирга, футболчининг келажаги бўйича якуний қарор Каталония клуби ихтиёрида қолмоқда. Аввалроқ "Барселона" уни сотиш вариантини ҳам кўриб чиққан.

Трансфер ойнаси ёпилгунига қадар вазият ҳали ўзгариши мумкин. Бироқ бунинг учун топ-клублардан бири Бальде бўйича йирик таклиф билан чиқиши керак.

Аввалроқ Бальде ўз агенти Жорже Мендешга трансфер ойнаси ёпилгунига қадар янги клуб топиш вазифасини бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўтган мавсумда футболчи 42 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Бальде "Барселона"нинг асосий жамоасида 2021/22 йилги мавсумдан буён тўп суриб келмоқда.

Киритилди: 16:05, 26.08.2026.
Ўқилди: 925 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик