«Астон Вилла» сенегаллик футболчини трансфер қилишга қатъий бел боғлаган.
«Челси» ҳужумчиси Николас Жексон «Астон Вилла»га ўтишга яқин.
25 ёшли форвардни трансфер қилиш бўйича музокаралар олдинга силжиган, аммо якуний келишув ҳали имзоланмаган. Битим қиймати 60–70 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.
Жексонга бирмингемликлар бош мураббийи Унаи Эмери қизиқиш билдирмоқда. У аввал сенегаллик футболчи билан «Вильярреал»да бирга ишлаган.
Шунингдек, Жексонга «Атлетико» ҳам қизиқиш билдирган эди, аммо Мадрид клуби футболчини ижарага олишни режалаштиргани, «Челси» эса тўлиқ трансферни талаб қилгани сабабли музокаралар тўхтаб қолди.
Ўтган мавсум Жексон «Бавария»да ижара асосида ўтказди. У Мюнхен клуби сафида барча турнирларда 34 та ўйинда иштирок этиб, 11 та гол ва 4 та голли узатма қайд этди. Ёзда ҳужумчи Сенегал терма жамоаси таркибида 2026 йилги Жаҳон чемпионатида 4 та учрашув ўтказиб, 1 та голли узатма амалга оширди.
«Астон Вилла» АПЛнинг биринчи турида «Брайтон»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Унаи Эмери жамоаси кейинги ўйинда 31 август куни ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилади.













