"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди.
"Бу ҳақда гапиришни истамайман. Вазият шундайки, ё Хулианни оламиз, ё ҳозирги футболчилар билан қоламиз. Мен жамоамга тўлиқ ишонаман, шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам ечим топа оламиз. Деку жуда яхши иш олиб бормоқда", — дея Фликнинг сўзларини Marca келтирди.
Эслатиб ўтамиз, ёзда "Барселона" Роберт Левандовски билан шартномани узайтирмади, кейин эса Ферран Торресни "ПСЖ"га сотди.
Айни пайтда Флик ихтиёрида соф марказий ҳужумчи сифатида фақат 18 ёшли Ҳамза Абделкарим бор.
Аввалроқ "Барселона" Хулиан Альварес билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида хабар берилган эди.













