Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

"ПСЖ" Coca-Cola билан ҳамкорликни тиклади

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" Coca-Cola France билан ҳамкорликни қайта тиклаганини эълон қилди.

Глобал ҳамкорлик тўғрисидаги келишув 2029 йилга қадар амал қилади. Ҳамкорлик доирасида "ПСЖ"нинг уй стадиони "Парк-де-Пренс"да яқин вақт ичида махсус майдонча очилади. У ерда мавсум давомида футбол ва Париж маданиятига бағишланган турли тадбирлар ўтказилади.

Бундан ташқари, Coca-Cola "ПСЖ" клуби рангларида безатилган алюминий банкаларда махсус ичимлик сериясини чиқаради. Унинг умумий адади 400 минг донани ташкил қилади.

"ПСЖ" ва Coca-Cola ўзларининг умумий тарихига қайтиш учун яна бирлашмоқда. Икки томоннинг мақсади — мухлисларни уларнинг қизиқишлари атрофида бирлаштириш ва унутилмас ҳис-туйғулар ҳамда мулоқот онларини яратиш.

Футбол, мода, мусиқа ва турмуш тарзи кесишган нуқтада "ПСЖ" футбол майдонидан анча ташқарига чиққан таъсирга эга маданий иконага айланди. Бу йўналиш Coca-Cola'нинг одамларни муҳим воқеалар ва уларни бирлаштирадиган ҳис-туйғулар атрофида жамлаш қобилияти билан уйғунлашади", — дейилади "ПСЖ" баёнотида.

Киритилди: 18:16, 26.08.2026.
Ўқилди: 1123 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик