Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Мбаппе Роналдудан кейинги энг тезкор натижани кўрсатди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионати 1-тур учрашувида Мадриднинг «Реал» клуби ўз майдонида «Реал Сосьедад»ни 4:1 ҳисобида йирик мағлуб этди. «Қаймоқранглилар» сафида учта голга Килиан Мбаппе муаллифлик қилди.

Хет-трик эвазига Мбаппе «Реал»га келганидан буён 100 дан ортиқ голли ҳаракат чегарасидан ўтди. Айни пайтда франциялик футболчи ҳисобида 89 та гол ва 12 та голли узатма бор.

Ballon d'Or маълумотига кўра, Мбаппе «Реал» тарихида 100 та голли ҳаракатга энг тез етиб борган футболчилар орасида Криштиану Роналдудан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Франциялик ҳужумчига бу натижа учун 105 та учрашув керак бўлди. Роналду эса 100 та голли ҳаракат чегарасига атиги 70 та ўйинда етиб борган.

«Реал» навбатдаги учрашувини 30 август куни «Малага»га қарши ўтказади.

Киритилди: 11:57, 27.08.2026.
Ўқилди: 596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик