Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

«Лацио» «Сассуоло» ҳужумчиси Пинамонтени трансфер қилганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Лацио» «Сассуоло» ҳужумчиси Андреа Пинамонтени расмий равишда ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

Аввалроқ римликлар футболчини кейинчалик 12 миллион евро эвазига сотиб олиш имконияти билан ижарага олиши ҳақида хабар берилган эди.

Пинамонте ўтган мавсумда «Сассуоло» сафида барча мусобақаларда 37 та учрашув ўтказди. Ҳужумчи бу ўйинларда 9 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.

«Лацио» ушбу трансфер ойнасида «Вильярреал»нинг собиқ ҳимоячиси Альфонсо Педрасани, «Унион Берлин»нинг собиқ ҳимоячиси Данило Духини ҳам ўз сафига қўшди. Шунингдек, «Аякс» ҳимоячиси Йосип Шутало ва «Интер» ярим ҳимоячиси Давиде Фраттезини ижарага олди.

Женнаро Гаттузо бошчилигидаги жамоа А Сериядаги мавсумни сафарда «Болонья» устидан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Иккинчи турда римликлар 30 август куни ўз майдонида «Женоа»ни қабул қилади.

Киритилди: 15:39, 27.08.2026.
Ўқилди: 736 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик