Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

«Истиқлол» Элит ОЧЛдаги уй учрашувларини Ироқда ўтказади

Баҳо:
+ | -

«Истиқлол» клуби Элит Осиё Чемпионлар лигасидаги уй ўйинларини Ироқнинг Басра шаҳрида ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Клуб хабар беришича, сўнгги кунларда «Истиқлол» раҳбарияти Малайзияга ташриф буюриб, ОФК вакиллари билан музокаралар ўтказган. Учрашувлар якунида жамоанинг уй баҳсларини Ироқнинг Басра шаҳрида ўтказиш бўйича келишувга эришилган.

Бугун эса ОФК ушбу сўровни расман тасдиқлади. Шу тариқа, Басра шаҳри «Истиқлол»нинг Элит Осиё Чемпионлар лигасидаги 4 та уй учрашувини қабул қилади.

Аввалроқ клуб Тошкент, Душанбе ва Доҳа вариантларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Истиқлол» таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Рустам Ашурматов ва Жалолиддин Машарипов ҳам тўп тепади.

Киритилди: 16:49, 27.08.2026.
Ўқилди: 651 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик