Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Де ла Фуэнте Карлос Эспи ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте «Реал Мадрид» ҳужумчиси Карлос Эспининг салоҳиятини юқори баҳолади. Мутахассис 21 ёшли футболчи миллий жамоа мураббийлар штаби кузатувида эканини таъкидлади.

«Бундай футболчилар жуда қизиқ ва улар ривожланишда давом этиши керак. У Жаҳон чемпионати учун дастлабки рўйхатда бор эди. Энди эса биз ундан кутаётган даражага чиқиш имкониятига эга», — деди Де ла Фуэнте.

Эспи 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан Испаниянинг 55 футболчидан иборат дастлабки рўйхатига киритилган, аммо якуний 26 кишилик таркибдан жой олмаган эди. Ўша пайтда у «Леванте» сафидаги муваффақиятли мавсуми орқали терма жамоа мураббийлар штаби эътиборини тортган.

«Реал Мадрид» Карлос Эспини 30 июль куни «Леванте»дан сотиб олди ва ҳужумчи билан 2031 йил ёзигача шартнома имзолади. У «Леванте» асосий жамоасида уч мавсум давомида 66 та ўйин ўтказиб, 20 та гол урган, ўтган мавсум якунида эса Ла Лиганинг 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчиси деб топилган.

Эспи янги клубида ҳам тезда ўзини кўрсатишга улгурди. У 22 август куни «Эспаньол»га қарши Ла Лига учрашувида захирадан майдонга тушиб, 90-дақиқада ғалаба голини урди ва «Реал Мадрид»га 2:1 ҳисобидаги ғалабани келтирди.

Киритилди: 17:11, 27.08.2026.
Ўқилди: 2014 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик