Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

УЕФА президенти Россиянинг мусобақаларга эҳтимолий қайтиши ҳақида баёнот берди

Баҳо:
+ | -

УЕФА президенти Александер Чеферин Россиянинг халқаро мусобақалардан четлатилиши ҳолати ҳақида фикр билдирди ва мамлакат терма жамоалари ҳамда клубларининг қайтиши эҳтимолига баҳо берди.

Словениялик раҳбар Европа футбол ассоциациялари иттифоқи назарий жиҳатдан 17 ёшдан кичик футболчиларни мусобақаларга қўйиш масаласини яна муҳокама қилиши мумкинлигини тан олди. Аммо амалдаги сиёсий вазиятда тўлиқ қайтиш имкони йўқлигини таъкидлади.

«Ўсмирлар масаласида нима бўлишини кўрамиз, аммо катталар ҳақида гапирадиган бўлсак, Украинадаги можаро якунланмагунча бирор нарса қила оламиз, деб ўйламайман. Унинг барибир тўхташига умид қиламиз, аммо бу ҳолат аллақачон тўрт йилдан бери давом этмоқда», — деди Чеферин The Rest Is Politics: Leading YouTube каналига берган интервьюсида.

УЕФА раҳбари Россияни четлатиш қарори сиёсий босим натижасида қабул қилинганини ҳам тан олди. Унинг сўзларига кўра, акс ҳолда Европанинг 45 та давлати ҳукуматлари ўз мамлакатлари жамоаларининг мусобақаларда иштирок этишини тақиқлашга тайёр эди.

Россия терма жамоалари ва клублари 2022 йил февраль ойи охиридан буён халқаро мусобақалардан расман четлатилган.

Киритилди: 19:20, 27.08.2026.
Ўқилди: 1350 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик