Нидерландиянинг Амстердам шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги тарихий медалига сазовор бўлди.
Енгил вазнли спортчилар ўртасидаги жуфтлик дастурида (LM2x) Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев дуэти олтин медаль соҳиби бўлди. Бу ўзбекистонлик академик эшкак эшувчиларнинг катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қўлга киритган илк олтин медали сифатида тарихда қолади.
Мусобақада кумуш медаль Германия, бронза медали эса АҚШ спортчиларига насиб этди.













