Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Родри «Барселона»даги дебютидан сўнг фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг янги футболчиси Родри дебют учрашувидан сўнг ОАВ вакилларига фикрларини билдирди.

30 ёшли ярим ҳимоячи Ла Лига доирасида «Атлетик» Бильбаога қарши учрашувнинг 63-дақиқасида Рафинья Диаш ўрнига майдонга тушди. Учрашув каталонияликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Дебютим ва ғалабадан жуда хурсандман. Энди олти очкодан олти очко жамғариб бўлдик. Ритмга кириш ва мослашиш муҳим. Биринчи ўйин менда жуда ижобий таассурот қолдирди. Формага кириш учун майдонда вақт олиш мен учун муҳим эди.

Бу ёз жуда узоқ ва воқеаларга бой бўлди. Ҳали 100 фоиз тайёр эмасман, жисмоний ҳолатимни тиклашим керак, аммо барчаси қандай кечаётганидан мамнунман», — дея Родри сўзларини Barca Universal келтирди.

«Барселона» жаҳон чемпионини ўтган ҳафта «Манчестер Сити»дан трансфер қилган эди.

Киритилди: 07:05, 28.08.2026.
Ўқилди: 1004 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик