Кириш Регистрация
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна 2-0 Жайхун
30/08 18:00 Челси 4-3 Брайтон
30/08 18:00 Лидс 1-1 Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд 1-0 Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид 4-0 Малага
30/08 20:30 Ман. Юнайтед 5-2 Ипсвич
30/08 21:30 Наполи 1-2 Комо
30/08 22:30 Депортиво 3-1 Валенсия
30/08 23:45 Кальяри 0-1 Интер
30/08 23:45 Лацио 1-0 Женоа
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

Анри: «Оғриқ! Бу ҳар доим мени таъқиб қилади»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри ўз фаолияти ҳақида хотиралари билан ўртоқлашиб, «Арсенал» билан Чемпионлар лигаси финалидаги оғриқли мағлубияти ва кейинчалик «Барселона» сафидаги триумфи ҳақида гапирди.

«“Арсенал” билан ўйнаган Чемпионлар лигасидаги биринчи финалим? Оғриқ! Бу ҳар доим мени таъқиб қилади. Мен “Арсенал” мухлисларига бу совринни олиб бера олмадим.

Аммо кейин ҳаёт давом этади, сен қайтасан — 2009 йилда ҳам худди шундай бўлди, ўшанда “Барса” билан барча совринларни қўлга киритдим. Мағлубиятга учрайсан, ўрнингдан турасан ва яна чўққи сари кўтариласан», — дея Анрининг сўзларини The Touchline келтирди.

Анри фаолиятининг энг яхши йилларини Лондоннинг «Арсенал» клубида ўтказган. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган — 228 та гол урган. Шунингдек, АПЛда икки марта чемпион бўлган, жумладан 2003/04 йилги машҳур «олтин мавсум»да мағлубиятсиз чемпионликни қўлга киритган.

Анри, шунингдек, «Монако», «Ювентус», «Барселона» ва «Нью-Йорк Ред Буллз» клубларида ҳам ўйнаган. Франция терма жамоаси сафида 1998 йилги жаҳон чемпиони ва 2000 йилги Европа чемпиони бўлган.

2006 йилда Анри ўйнаган «Арсенал» Чемпионлар лигаси финалида «Барселона»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган.

Киритилди: 08:09, 28.08.2026.
Ўқилди: 1129 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик