Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Мюллер: «Бавария» чемпионлик учун асосий фаворит, рақибларида имконият жуда кам»

Баҳо:
+ | -

«Бавария»нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда «Ванкувер Уайткэпс» сафида тўп тепаётган Томас Мюллер Бундеслиганинг 2026/2027 йилги мавсуми ҳақидаги кутилмалари билан ўртоқлашди.

«Венсан Компани бошчилигидаги “Бавария” хотиржамликка берилмайди, чунки у жамоадаги барча жараёнларни қаттиқ назорат остида ушлаб туради. Аммо келаси мавсумда Германияда “Бавария” билан рақобатлаша оладиган бирорта ҳам жамоани кўрмаяпман. Эҳтимол, “Бавария” ўтган мавсумдагидек тахминан 89 очко тўплайди. Бошқа ҳеч ким бундай натижага яқинлаша олмайди, деб ўйлайман.

“Байер”нинг 90 очко тўплагани истисно ҳолат эди. Албатта, чемпионлик учун одатдагидек даъвогарлар бор: Дортмунднинг “Боруссия”си, “Лейпциг” ва “Байер”. Шунингдек, “Штутгарт”ни ҳам амбицияли клуб деб ҳисоблайман, аммо улар мавсумда 80 очкодан кўпроқ тўплашни мақсад қилган жамоага ўхшамайди.

Янги “Байер” пайдо бўлишини кўрмаяпман. “Боруссия” яхши мавсум ўтказади. Албатта, “Бавария” омадсизликка учраса, улар етакчи бўлиш амбициясига эга. Аммо бундай ҳолат юз бермайди.

“Бавария” аввалроқ икки нафар истиқболли футболчи — Исмаэл Сайбари ва Натаниэл Браунни катта маблағ эвазига харид қилди. Бу жамоа янада кучайишни мақсад қилганининг яққол белгиси», — дея Мюллернинг сўзларини келтиради Sport Bild.

Киритилди: 15:02, 28.08.2026.
Ўқилди: 657 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик