Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Морибага Лига 1 клубидан қизиқиш бор

Баҳо:
+ | -

Илайш Мориба ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар клубини алмаштириши мумкин. «Сельта» ярим ҳимоячини ижарага бериш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Сўнгги кунларда футболчи бўйича бир нечта клуб билан алоқалар бўлган. Улар орасида «Бешиктош» ҳам бор эди. Туркия клуби 23 ёшли ярим ҳимоячига Фабио Миреттини ўз сафига қўшиб олгунига қадар қизиқиш билдирган, аммо якунда италиялик футболчини танлади.

Шунингдек, Морибага Франция Лига 1 чемпионатидаги номи ошкор қилинмаган клуб ҳам қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича музокаралар давом этмоқда.

Transfermarkt портали гвинеялик келиб чиқишга эга испаниялик футболчининг бозор қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Мориба Ла Лиганинг дастлабки икки турида ҳам майдонга тушди. «Валенсия»га қарши 0:0 ҳисобида якунланган биринчи тур баҳсида у 13 дақиқа ҳаракат қилди. «Осасуна»га қарши 1:2 ҳисобидаги иккинчи тур ўйинида эса учрашувни тўлиқ ўтказди.

Киритилди: 18:34, 28.08.2026.
Ўқилди: 724 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик