Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Андре Луис «Коринтианс»дан АПЛга йўл олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем Форест» «Коринтианс» ярим ҳимоячиси Андре Луисни ўз сафига қўшиб олиш устида ишламоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Клублар ўртасида музокаралар аллақачон бошланган. Томонлар бўлажак битимнинг молиявий тузилмаси ва трансфер шартларини муҳокама қилмоқда.

Transfermarkt портали бразилиялик футболчининг бозор қийматини 16 миллион еврога баҳоламоқда.

20 ёшли ярим ҳимоячи 2025 йилдан буён «Коринтианс» сафида тўп сурмоқда. Шу вақт ичида у 45 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Андре Луиснинг Бразилия клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил декабрь ойига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 18:38, 28.08.2026.
Ўқилди: 754 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик