Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Карлос Балеба «Олд Траффорд»да мухлисларга таништирилади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» янги футболчиси Карлос Балебани Англия Премьер-лигасида «Ипсвич Таун»га қарши якшанба кунги учрашув олдидан «Олд Траффорд»да мухлисларга таништиришини тасдиқлади.

Ярим ҳимоячи ҳозирча дебют қилишга тайёр эмас. Аввалроқ бош мураббий Майкл Каррик Балеба тўпиқдаги енгил муаммо сабаб тахминан икки-уч ҳафта майдонга туша олмаслигини айтган эди.

Шунга қарамай, 22 ёшли футболчи «Манчестер Юнайтед»нинг мавсумдаги илк уй учрашувида «Олд Траффорд»да бўлади.

Балеба баҳс бошланишидан сал олдин мухлисларга расман таништирилади. Клуб ишқибозларни янги футболчини кутиб олиш учун стадиондаги ўринларини эртароқ эгаллашга чақирди.

«Манчестер Юнайтед» шу ҳафта Балебани «Брайтон»дан 70 миллион фунт эвазига сотиб олди. У клубнинг жорий ёзги трансфер ойнасидаги энг йирик харидларидан бири бўлди.

Киритилди: 19:24, 28.08.2026.
Ўқилди: 1188 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик