Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

«Милан» афсонаси Аморимга юқори баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Милан»нинг собиқ футболчиси Даниэль Массаро клубнинг янги бош мураббийи Рубен Аморим ҳақида фикр билдирди. У португалиялик мутахассисда «Милан»нинг икки машҳур собиқ мураббийи — Арриго Сакки ва Фабио Капеллога хос жиҳатларни кўраётганини айтди.

«Уни қанчалик таниган бўлсам, жуда тарбияли ва ҳурматли инсон. У энг муҳими жамоани бирлаштириш ва клуб олдига қўйган мақсадга ишониш эканини яхши тушунади. Тактик нуқтаи назардан, мен кўрган бир нечта машғулотларга қараб, у менга Арриго Саккини эслатади. Майдон ташқарисидаги шахсий муносабатлар борасида эса Капеллога ўхшайди», — дея Массаронинг сўзларини pianetamilan.it келтиради.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» Италия чемпионатининг биринчи турида «Торино»ни минимал ҳисобда мағлуб этди. Иккинчи турда жамоа «Венеция»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 21:33, 28.08.2026.
Ўқилди: 749 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик