Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Бундеслига. «Штутгарт» Мюнхенда «Бавария» томонидан тор-мор келтирилди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» Германия Бундеслигасининг 1-турида ўз майдонида «Штутгарт»ни 5:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.

Мюнхенликлар сафида Дайо Упамекано 21-дақиқада, Майкл Олисе 55-дақиқада, Александр Павлович 82-дақиқада ва Луис Диас 90+2-дақиқада гол урди. Йозуа Киммих ва Исмоил Сайбари эса иккитадан голли узатмани амалга оширди.

«Штутгарт» ҳимоячиси Йоша Вагноман 52-дақиқада ҳисобни тенглаштирган эди, аммо орадан беш дақиқа ўтиб ўз дарвозасига гол киритиб қўйди.

Бундеслиганинг кейинги турида «Штутгарт» 4 сентябрь куни ўз майдонида «Кёльн»ни қабул қилади. «Бавария» эса 5 сентябрь куни сафарда «Шальке»га қарши майдонга тушади.

Германия Бундеслигаси. 1-тур

28.08.2026 | Мюнхен, «Альянц Арена»

«БАВАРИЯ» — «ШТУТГАРТ» — 5:1

Голлар: Дайо Упамекано 21’ (1:0), Йоша Вагноман 52’ (1:1), Майкл Олисе 55’ (2:1), Йоша Вагноман 57’ автогол (3:1), Александр Павлович 82’ (4:1), Луис Диас 90+2’ (5:1).

«Бавария»: Мануэль Нойер, Дайо Упамекано, Ким Мин Чжэ (Жонатан Та, 84), Альфонсо Дэвис (Йосип Станишич, 74), Конрад Лаймер, Йозуа Киммих, Александр Павлович (Том Бишоф, 84), Натаниэль Браун (Исмаэль Сайбари, 61), Луис Диас, Майкл Олисе, Гарри Кейн (Леннарт Карл, 84).

«Штутгарт»: Фабиан Бредлов, Жефф Шабо (Леонидас Стергиу, 74), Рамон Хендрикс, Финн Ельч, Ангело Штиллер (Хуан Андрес, 88), Гриша Прёмель, Максимилиан Миттельштедт, Йоша Вагноман, Дженан Пейчинович (Эрмедин Демирович, 63), Дениз Ундав (Билал Эль-Ханнус, 74), Тьягу Томаш ( Джейми Левелинг, 62).

Огоҳлантиришлар: Ким Мин Чжэ (81) — Джефф Шабо (62), Финн Ельч (68), Гриша Прёмель (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:02, 29.08.2026.
Ўқилди: 1050 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик