Европанинг энг нуфузли клуб турнири — Чемпионлар лигасининг янги мавсуми учун ўтказилган қуръа натижасига кўра, «ПСЖ» «Барселона»га қарши майдонга тушади.
Бу икки клубнинг сўнгги 15 йил ичидаги ўзаро 14-учрашуви бўлади. Яъни, «ПСЖ»га Қатар инвесторлари кириб келганидан буён парижликлар ва каталонияликлар деярли мунтазам равишда тўқнаш келмоқда.
Шу даврда ўтказилган 13 та ўйиннинг бештасида «ПСЖ» «Барселона»ни мағлуб этган. Париж клуби сўнгги 15 йилда фақат «Челси» устидан ҳам худди шунча — бешта ғалабага эришган. Бу «ПСЖ» учун мазкур даврдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади.













