«Барселона» вингери Рафинья Диас ҳужум марказида Ханс-Дитер Фликнинг асосий танлови бўлиб қолиши мумкин.
Бразилиялик футболчи ўзи учун унчалик одатий бўлмаган позицияда муваффақиятли ҳаракат қилди. У Ла Лиганинг икки учрашувида марказий ҳужумчи сифатида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Sport маълумотига кўра, агар «Барселона» мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альваресни сотиб ола олмаса, Рафинья каталонияликларнинг асосий марказий ҳужумчиси бўлиб қолади. Клуб бошқа форвард излашни режалаштирмаяпти.
Манба таъкидлашича, Флик бу қарорни аллақачон қабул қилган. Германиялик мутахассис Рафинья билан янги позицияга тўлиқ мослашиши ва жамоада соф «тўққизлик» йўқлигини қоплаши учун алоҳида иш олиб бормоқда.













