«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон Англия Премьер-лигасининг 2-турида «Кристал Пэлас» устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Бугун менга ҳамма нарса ёқди. Ўзимни анча ишончли ҳис қилдим. Бу менинг учинчи ўйиним ва, назаримда, тобора яхшиланиб боряпман. Аммо олдинда ҳали жуда кўп иш бор.
«Этиҳад»даги дебют олдидан ҳаяжонландимми? Албатта. Майдонга тушишдан олдин доимо ҳаяжонланаман, аммо «Этиҳад»даги илк учрашувим алоҳида аҳамиятга эга эди. Энди икки ўйинда икки ғалабамиз бор ва бундан жуда хурсандман.
Менга бу ерда ҳаммаси ёқяпти. Энди янада тартибли ўйнашни ўрганишим керак. Ўз позициямни сақлаш талаб этилади. «Ноттингем Форест»да эса бироз эркинроқ ҳаракат қилардим.
Шеркининг голи? Мен шунчаки ўтириб, кузатдим. «Сити»га келганимдан бери буни ҳар куни кўряпман: Райан ва Фил... Уларда жуда катта иқтидор бор. Очиғини айтсам, бу мени ажаблантирмайди. Улардаги истеъдод ҳатто ҳайратга солади», — деди Андерсон BBC'га.
«Манчестер Сити» мавсум бошидаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, АПЛ турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. «Кристал Пэлас» эса кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб, жадвалнинг сўнгги поғонасида қолди.
Кейинги турда «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ковентри»ни қабул қилади. «Кристал Пэлас» эса сафарда «Фулхэм»га қарши майдонга тушади. Ҳар икки учрашув 5 сентябрь куни бўлиб ўтади.













