«Милан» ярим ҳимоячиси Алексис Салемакерс «Венеция»га қарши учрашувда икки голли узатмани амалга ошириб, жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Бельгиялик футболчи ўйиндан кейин жамоадаги янги роли ҳақида фикр билдирди.
«Мавсум бошида мураббий мени ҳужумчи ортида ҳаракат қиладиган футболчи сифатида кўпроқ маъқул кўришини айтди. Чунки мен тор ҳудудларда яхши ўйнай оламан.
Менимча, у мавсум давомида мени айнан шу позицияда ишлатишни режалаштирмоқда. Кейин эса вазиятга қараб, қаерда ўйнашимни кўрамиз», — деди Салемакерс.
А Сериянинг кейинги турида «Милан» Туриннинг «Ювентус» клубига қарши майдонга тушади.













