Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Кейн: «Бу фаолиятимдаги сўнгги йирик шартнома бўлиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн яқин вақт ичида клуб билан янги шартнома имзолаши мумкин.

Англиялик футболчининг амалдаги келишуви келаси ёзда якунига етади. Бироқ томонлар янги шартнома бўйича музокараларда сезиларли олдинга силжиган. Sky Sport маълумотига кўра, янги битим камида 2029 йилгача мўлжалланиши мумкин.

«Музокаралар ўтган ҳафта бошланди. Бундай масалалар бир ёки икки ҳафтада ҳал бўлмайди. Ҳозир гап тафсилотлар ҳақида кетмоқда. Мен 33 ёшдаман, шунинг учун бу, эҳтимол, фаолиятимдаги сўнгги йирик шартнома бўлади. Ҳаммаси яхши кетяпти», — деди Кейн.

Манба таъкидлашича, ҳар икки томон ҳам ҳамкорликни давом эттириш ниятида қатъий.

Киритилди: 07:17, 29.08.2026.
Ўқилди: 1308 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик