Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

Де Брюйне: «Манчестер Сити»га қарши ўйнашни ёқтирмайман»

Баҳо:
+ | -

«Наполи» ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин Де Брёйне Чемпионлар лигаси умумий босқичида собиқ жамоаси «Манчестер Сити»га қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида фикр билдирди.

«Мен «Манчестер Сити»га қарши ўйнашни ёқтирмайман. Бу клуб ҳар доим менинг жамоам бўлиб қолади ва бу табиий, чунки мен у ерда 10 йил ўтказдим. Биз биргаликда босиб ўтган йўл, ўсиш ва қўлга киритган ғалабалар ҳеч қаерга йўқолмайди. Уларга қарши рақиб сифатида майдонга тушиш менга ёқмайди», — дея Де Брёйненинг сўзларини келтиради Corriere dello Sport.

Де Брёйне «Манчестер Сити» шарафини 2015 йилдан 2025 йилга қадар ҳимоя қилган. У Англия клуби сафида барча мусобақаларда 422 та учрашувда майдонга тушиб, 108 та гол урган ва 177 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 13:44, 29.08.2026.
Ўқилди: 644 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик