Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Аморим: «Рамуш — худди икки нафар ҳужумчидек»

Баҳо:
+ | -

«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим «Венеция» устидан (2:0) ғалаба қозонилган Италия чемпионатининг 2-тур ўйинидан сўнг жамоасини ҳали кўп иш кутаётганини айтди. Португалиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, рақиб «россонерилар»га ноқулай футбол таклиф қилган.

«Бу оғир ўйин бўлишини билардик. Ҳамма биз тезда гол урамиз, деб кутганди, аммо бизда ҳеч қачон узоқ вақт давомида тўп назорати бўлмади. Кўп нарсани яхши бажардик, аммо бу ўйин олдинда ҳали кўп иш борлигини кўрсатди.

Баъзида бизда ҳимоя чизиғини ёриб ўтаётган икки нафар футболчи бордек туюлади, аммо бу шунчаки Гонсалу Рамуш. У бой берилган имкониятлардан хафа бўлмагани ва кейинги ҳужумда гол ургани унинг тажрибасидан далолат беради», деди Аморим.

Киритилди: 14:06, 29.08.2026.
Ўқилди: 821 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик