Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Альварес «Атлетико»нинг «Севилья»га қарши ўйини учун расмий қайдномадан жой олмади

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» Мадрид ҳужумчиси Хулиан Альварес Испания чемпионатининг навбатдаги турида «Севилья»га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

«Матрасчилар» матбуот хизмати бўлажак учрашув учун қайдномани эълон қилди, аммо рўйхатда Хулиан Альварес номи йўқ. Бироқ бу кутилган ҳолат эди. Аргентиналик футболчи бир неча кун давомида ўзини яхши ҳис қилмагани сабабли жамоа билан машғулотларда иштирок этмади. Кейинроқ «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне матбуот анжуманида Альварес «Севилья»га қарши ўйинни ўтказиб юборишини маълум қилди.

Миш-мишларга кўра, ҳужумчи трансфер ойнаси ёпилишига қолган сўнгги кунларда ҳам «Барселона»га ўтиш умидини сақлаб қолмоқда. Шунингдек, у «Арсенал»га ўтиш вариантини кўриб чиқмаётгани хабар қилинган.

Ла Лиганинг 3-туридан ўрин олган «Севилья» — «Атлетико» учрашуви 29 август куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 00:30 да бошланади.

Киритилди: 14:52, 29.08.2026.
Ўқилди: 707 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик