Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Арбелоа: «Мен ҳар доим мадридист бўлиб қоламан»

Баҳо:
+ | -

«Фулхэм» бош мураббийи Альваро Арбелоа «Реал»га бўлган муносабати ҳақида гапирди ва Мадрид клуби бош мураббийи сифатида ишлаган даврини эслади.

«Реал» бош мураббийи бўлиб ишлаш мен учун улкан сабоқ ва катта тажриба бўлди. Ҳаммаси клуб ва мухлислар учун яхшироқ кечишини истардим, аммо нима бўлган бўлса, шу бўлди. Мен «Реал»дан ҳар доим миннатдор бўламан. Мен мадридистман ва доимо шундай бўлиб қоламан.

Айниқса, ҳозир жамоани дўстим бошқараётган бир пайтда. «Реал» — ҳаётим клуби. Унинг барча ўйинларини томоша қиламан. Айнан «Реал» туфайли мен ҳозир шу ердаман. Мен 20 йилдан ортиқ вақт давомида бу клуб билан боғлиқ бўлдим ва буни ҳар доим ўзимда олиб юраман», — деди Арбелоа DAZN телеканалига берган интервьюсида.

43 ёшли мутахассис 2026 йил ёзида «Фулхэм» бош мураббийи этиб тайинланган. Англияга кўчиб ўтишидан олдин Арбелоа «Реал» бош мураббийи сифатида ишлаган.

Киритилди: 15:02, 29.08.2026.
Ўқилди: 1192 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик