Кириш Регистрация

“ПСЖ” Франция чемпионатидаги илк ўйинини бошқа стадионга кўчиргани учун жаримага тортилди

Баҳо:
+ | -

“Пари Сен-Жермен” Франция чемпионатининг 1-турида “Ренн”га қарши учрашувни кўчиргани учун 150 минг евро миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда турнирни бошқарувчи ташкилот — мамлакат Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур қарор клубларнинг майдон ҳолати ва захира стадион мавжудлиги бўйича мажбуриятларини белгиловчи моддани бузганлик сабабли қабул қилинган.

Маълумот учун, “ПСЖ” ва “Ренн” ўртасидаги учрашув майдоннинг ёмон ҳолати сабаб Париждан бошқа шаҳарга кўчирилган эди. Баҳс 23-август куни “Ренн”нинг уй стадионида бўлиб ўтган ва 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган.

Аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби Португалия терма жамоаси ва “ПСЖ”нинг 26 ёшли яримҳимоячиси Витиня трансфери бўйича парижликларга 150 млн евролик таклиф юборгани хабар қилинган эди.

Киритилди: 15:52, 29.08.2026.
Ўқилди: 720 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик