Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Уюшма Кубоги-2013 ярим финалчилари номи маълум

Баҳо:
+1 | -

Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида 22 сентябрь куни Уюшма Кубоги-2013 мусобақаларининг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Куннинг биринчи ўйинида Тошкентнинг «Ардус» клуби Бухоронинг «Когон» жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 7:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Уюшма Кубогининг амалдаги соҳиби – «Локомотив» клуби чорак финал якунига кўра совринни топширди. 2013 йилги мусобақанинг чорак финал ўйинида «темирйўлчилар» «Максам-Чирчиқ» қаршилигини синдира олишмади – 2:6.

Учинчи чорак финал ўйини ҳаваскор клублар ўртасида ўтди. Ҳаваскорлар орасида энг кучлилардан бири ҳисобланган «Uzpromstroybank» ҳеч бир қийинчиликсиз «Prodigy»ни 8:2 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Кучли тўртликка кириш йўлида энг қизиқарли ва шиддатли баҳс Тошкентнинг «Бунёдкор» ва «СҚБ-Юнусобод» жамоалари ўртасида кечди. Учрашув асосий вақти 2:2 ҳисоби билан якунланди, қўшимча вақтда ҳам худди шу ҳисоб такрорлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Бунда «СҚБ-Юнусобод» ўйинчилари омадлироқ чиқишди – 4:1.

Шундай қилиб, 2013 йилги Уюшма Кубоги ярим финалида «Максам-Чирчиқ» – «СҚБ-Юнусобод» ва «Ардус» – «Uzpromstroybank» жуфтликлари финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, ярим финал ўйинлари 24 сентябрь куни 16:00 ва 18:00да бўлиб ўтади.

Футзал уюшмаси Кубоги-2013
Чорак финал учрашувлари
22 сентябрь, якшанба
«Ардус» - «Когон» 7:3
«Максам-Чирчиқ» - «Локомотив» 6:2
«Uzpromstroybank» - «Prodigy» 8:2
«Бунёдкор» - «СҚБ-Юнусобод» 2:2 (қ.в.: 2:2; п.с.: 4:1)

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 12:20, 23.09.2013.
Ўқилди: 2958 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик