Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Леау: «Ҳаёт шунақа. Бир давр якунланади, бошқаси эса бошланади»

Баҳо:
+ | -

Португалиялик ҳужумчи Рафаэл Леау Туркияга учиб кетди. У яқин вақт ичида «Галатасарой»нинг янги футболчиси сифатида расман таништирилиши кутилмоқда.

Футболчи сафар олдидан аэропортнинг ўзида интервью бериб, «Милан»ни қўллаб-қувватлашда давом этиши ва собиқ жамоасининг натижаларини кузатиб боришини таъкидлади.

«Кеча собиқ жамоадошларим билан стадионда эдим. Мухлислар билан хайрлашиш учун майдонга чиқмоқчи бўлдим, аммо бунинг имкони бўлмади. «Милан»га фақат энг яхши тилакларни тилайман ва уни узоқдан кузатиб бораман. Ҳаёт шунақа. Бир давр якунланади, бошқаси эса бошланади», — дея Леаунинг сўзларини келтиради Pianeta Milan.

Эслатиб ўтамиз, Леау «Милан» сафига 2019 йилда қўшилган ва клуб шарафини етти йил давомида ҳимоя қилган.

Киритилди: 15:59, 29.08.2026.
Ўқилди: 999 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик