Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Превью. “Навбаҳор” – “Насаф”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" ўз майдонида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади. 

Мазкур жамоаларнинг Ўзбекистон кубогидаги натижаларига назар соладиган бўлсак, “Навбаҳор” биллур совринни 3 марта – 1992, 1995 ва 1998 йилларда қўлга киритган ҳамда 3 марта, яъни, 1993, 2022 ва 2024 йилларда ушбу мусобақанинг финал иштирокчисига айланиб, ҳал қилувчи баҳсларда тегишлича “Пахтакор” (1993, 0:3), “Насаф” (2022 йил, 1:2) ҳамда “Андижон” (2:3) жамоаларига имкониятни бой берган.

“Насаф” эса 4 марта – 2015, 2021, 2022 ва 2023 йилларда Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган ҳамда ушбу мусобақанинг 5 карра (2003, 2011, 2012, 2013, 2016) финалчиси ҳисобланади.

Эътиборлиси, қаршиликлар Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи баҳсида икки марта “Пахтакор” (2003, 2011 йиллар), икки марта “Бунёдкор” (2012-2013 йиллар) ва бир марта “Локомотив” (2016 йил)дан мағлубиятга учрашган.

“Навбаҳор” ҳамда “Насаф” жамоалари Ўзбекистон кубоги баҳсларида ўзаро 12 марта учрашишган.

Мазкур ўйинларнинг 9 тасида “аждарлар”, 3 тасида эса “лочинлар” ғалаба қозонишган. Ушбу учрашувларда қаршиликлар наманганликлар дарвозасига 21 та тўп киритишган бўлса, вакилларимиз “аждарлар” дарвозасига 13 та гол уришган.

Барча учрашувлар натижалари:

1992 йил. 1/16 финал

“Навбаҳор” – “Пахтачи” – 4:0

“Пахтачи” – “Навбаҳор” – 3:0 

1996 йил. 2-раунд

“Навбаҳор” – “Динамо-Насаф” – 3:1

2001 йил. 1/8 финал

“Насаф” – “Навбаҳор” – 3:0

2003 йил. Ярим финал

“Навбаҳор” – “Насаф” – 1:2

“Насаф” – “Навбаҳор” – 3:1

2014 йил. Чорак финал

“Навбаҳор” – “Насаф” – 0:1

“Насаф” – “Навбаҳор” – 3:1

2019 йил.Чорак финал

“Навбаҳор” – “Насаф” – 0:1

2020 йил. Чорак финал

“Навбаҳор” – “Насаф” – 1:2

2022 йил. Финал

“Навбаҳор” – “Насаф” – 1:2

2024 йил. Гуруҳ босқичи. 1-тур

“Насаф” – “Навбаҳор” – 0:1.

Изоҳ: “Насаф” жамоаси 1992 йили “Пахтачи”, 1996 йили эса “Динамо-Насаф” деб юритилган.1997 йилдан эса “Насаф” деб номланган. 

 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубогининг  1/8 финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” баҳси 30  август куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 19:00 да старт олади.   

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Манба: fcnavbahor.uz
Киритилди: 20:25, 29.08.2026.
Ўқилди: 1617 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик