Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

«Фулхэм» яна бир «Реал» тарбияланувчисини ўз сафига қўшмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Мануэль Анхель «Фулхэм»га ўтишга яқин турибди. Diario AS маълумотига кўра, клублар трансфернинг деярли барча шартлари бўйича келишувга эришган.

Келишувга кўра, «Реал» футболчи кейинчалик бошқа клубга сотилса, трансфер суммасининг салмоқли қисмини олади. Худди шундай шарт бу ёзда «Фулхэм»га ўтган Гонсало Гарсия ва Сесар Паласиос трансферларида ҳам қўлланилган.

Мануэль Анхель асосан «Реал»нинг иккинчи жамоасида тўп тепган. У асосий таркиб сафида эса жами 7 та учрашувда майдонга тушган.

Transfermarkt портали 22 ёшли испаниялик футболчининг бозор қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Фулхэм»ни июль ойидан буён илгари «Реал» тизимида ишлаган Альваро Арбелоа бошқариб келмоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:24, 30.08.2026.
Ўқилди: 1094 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик