Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Нуньес ярим йиллик голсиз сериясига чек қўйди (+Видео)

Баҳо:
+ | -

«Ал-Дирия» ҳужумчиси Дарвин Нуньес «Ал-Иттифоқ»қа қарши ўйинда дубль қайд этиб, жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Уругвайлик форвард 8 ва 81-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу Нуньеснинг янги жамоаси сафидаги илк голлари бўлди. У атиги бир ҳафта олдин «Ал-Ҳилол»дан ижара асосида «Ал-Дирия»га келиб қўшилган эди.

Эътиборлиси, «Ливерпуль»нинг собиқ ҳужумчиси қарийб ярим йилдан сўнг илк бор гол урди. У бунга қадар сўнгги марта 16 февраль куни рақиб дарвозасини ишғол қилган. Саудия Арабистони чемпионатидаги аввалги голи эса январь ойи бошига тўғри келади.

Нуньеснинг «Ал-Дирия»даги ижара муддати мавсум якунига қадар мўлжалланган.

«Ал-Иттифоқ»қа қарши баҳс унинг янги клуби сафидаги иккинчи учрашуви бўлди. Дебют ўйинида у «Ал-Хулуд»га қарши 1:1 ҳисобида якунланган баҳсда гол ура олмаган эди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:34, 30.08.2026.
Ўқилди: 2188 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик