«Ливерпуль» қанот ҳужумчиси Рио Нгумоа яқин вақт ичида клуб билан янги шартнома имзолайди.
Шанба куни англиялик футболчи 18 ёшга тўлди. Энди мерсисайдликлар у билан тўлиқ ва узоқ муддатли профессионал шартнома тузиш имкониятига эга.
Transfer News Live нашри Liverpool Echo’га таяниб хабар беришича, томонлар ўртасидаги янги келишув яқин орада расмийлаштирилади.
Ёз бошида Нгумоага «Бавария» қизиқиш билдирган эди. Бироқ «Ливерпуль» истиқболли академия тарбияланувчисини сотиш нияти йўқлигини дарҳол маълум қилган.
Рио Нгумоанинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган. У асосий жамоа сафида жами 32 та учрашув ўтказиб, 2 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.













