Кириш Регистрация

Товен Франция чемпионатида 100-голини урди

Баҳо:
+ | -

Франция чемпионатининг 2-тури «Ланс» учун омадсиз якунланди. Жамоа сафарда «Страсбург»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шунга қарамай, биринчи бўлим «Ланс» фойдасига якунланган эди. 38-дақиқада Флорьян Товен пенальтини аниқ амалга ошириб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Бу гол Товен учун юбилей аҳамиятига эга бўлди. У Франция чемпионати юқори дивизионидаги фаолияти давомида 100-голини урди.

Лига 1нинг кейинги турида «Ланс» ўз майдонида «Лорьян»ни қабул қилади. Учрашув 5 сентябрь, шанба куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, «Ланс» ўтган мавсум Франция чемпионатини 2-ўринда якунлаган эди.

Киритилди: 08:02, 30.08.2026.
Ўқилди: 732 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик