"Монако" марказий ярим ҳимоячиси Ламин Камара яқин вақт ичида "Челси" сафига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда журналист Санти Ауна хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Лондон клуби 22 ёшли сенегаллик футболчи трансфери бўйича "Монако" билан олиб борилаётган музокараларда жиддий илгарилашга эришган.
"Челси" битимни шу дам олиш кунларида якунлашга умид қилмоқда. Шу сабаб Камара "Монако"нинг "Марсел"га қарши навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.
Жорий мавсумда Ламин Камара барча мусобақаларда 3 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.













