Кириш Регистрация

Расман! Эмилиано Мартинес «Челси» футболчисига айланди

Баҳо:
+1 | -

Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес «Астон Вилла»ни тарк этиб, «Челси» сафига қўшилди. Бу ҳақда Лондон клуби матбуот хизмати хабар берди.

33 ёшли голкипер «Челси» билан 2028 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Маълумотларга кўра, «кўклар» тажрибали дарвозабон трансфери учун тахминан 8,8 миллион евро тўлаган. Футболчининг ўзи ҳам анчадан буён фаолиятида янги чақирувни қабул қилиш истагида эди.

Мартинес «Астон Вилла» сафида 2020 йилдан буён тўп тепиб келаётганди. У Бирмингем клубига «Арсенал»дан кўчиб ўтган.

Аргентиналик дарвозабон «Астон Вилла» таркибида 256 та учрашув ўтказиб, 305 та гол ўтказиб юборган. Шунингдек, 80 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Мартинес ушбу давр мобайнида Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлди ва France Football талқини бўйича икки марта йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Киритилди: 13:28, 30.08.2026.
Ўқилди: 1058 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик