Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Тодибо «Ланс»га ўтишга яқин

Баҳо:
+ | -

«Вест Хэм» ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо «Ланс»га ижара асосида ўтишга яқин. Бу ҳақда L’Équipe хабар берди.

Манба маълумотига кўра, келишувга футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи киритилмайди. Франциялик ҳимоячи ватанга қайтиш ва Чемпионлар лигасида иштирок этиш имкониятига эга бўлиш учун маошини камайтиришга ҳам розилик билдирган.

Тодибога «Марсель» ҳам қизиқиш билдирган эди. Бироқ клубнинг трансфер бозоридаги муаммолари «Ланс» фойдасига ишлаган.

Кутилишича, 26 ёшли футболчи мавсум якунига қадар ижара асосида «Ланс» сафида тўп тепади.

Тодибо 2024 йилдан буён «Вест Хэм» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У аввал «Ницца», «Барселона», «Бенфика», «Шальке» ва «Тулуза» клубларида ҳам ўйнаган.

Киритилди: 16:05, 30.08.2026.
Ўқилди: 797 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик