Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Моуриньо: «Биз учун ўйинни ўз дарвозамиздан гол ўтказмасдан якунлаш муҳим эди»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Малага» устидан 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабадан сўнг учрашув ҳақида фикр билдирди.

Иккинчи бўлим ҳақида:

«Иккинчи бўлимда биз кўпроқ ўйинни назорат қилишга эътибор қаратдик ва пастроқ суръатда ҳаракат қилдик. «Малага» ўзини хотиржамроқ ҳис қилди ва тўпга кўпроқ эгалик қилиш имконига эга бўлди. Аммо ҳар сафар тезликни оширганимизда, яна 1-2 та гол уришимиз мумкин деган таассурот пайдо бўлди.

Биз учун ўйинни ўз дарвозамиздан гол ўтказмасдан якунлаш ва яхши ишлаш муҳим эди. Ҳар доим ҳам максимал даражада ҳужумкор ўйнаш мумкин эмас — баъзида рақиб бизни ҳимояланишга мажбур қилади ва биз буни ҳам яхши бажаришимиз керак. Бу муҳим 3 очко бўлди».

Кўплаб таркиб ўзгаришлари ҳақида:

«Бу менинг мақсадим. Мен футболчиларга кўп ўзгаришлар қилишимни айтгандим. Қолганлар каби юқори даражага эга футболчиларни майдонга туширишни хоҳлайман. Бу мураббийнинг танлови масаласи, кимдадир сифат кўпроқ, кимдадир камроқ экани эмас. Чунки сифат ҳаммада бор».

Киритилди: 05:19, 31.08.2026.
Ўқилди: 886 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик