Кириш Регистрация

Руй Коштага «Фиорентина»га қайтиши ҳақида савол берилди

Баҳо:
+ | -

«Фиорентина»нинг 100 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанада Лиссабоннинг «Бенфика» клуби президенти Руй Кошта ҳам иштирок этди. У ўтмишда етти йил давомида «фиалкалар» сафида тўп сурган.

Журналистлар ундан Италияга эҳтимолий қайтиши ҳақида сўрашди. Бироқ Кошта Португалияда ишлари жуда яхши кетаётгани учун барчасини ташлаб кетишни истамаслигини айтди.

«Мен учун “Бенфика” нимани англатишини ҳеч қачон яширмаганман. Мен “Бенфика”да саккиз ёшимдан ўйнай бошлаганман, ҳозир эса ушбу клуб президенти бўлиб турибман. Бу ҳаётимнинг ажойиб қисмидир. Шу маънода менга омад кулган — ҳам ўйнаган жойларим, ҳам яшаган жойларим туфайли», — деди Кошта.

Руй Кошта ҳозирда «Бенфика» президенти ҳисобланади.

Киритилди: 05:25, 31.08.2026.
Ўқилди: 790 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик